Видеодаги эпизодларни ҳозирги авлод тушунмаслиги мумкин, лекин 1990–2000-йиллар оралиғида туғилганла
Видеодаги эпизодларни ҳозирги авлод тушунмаслиги мумкин, лекин 1990–2000-йиллар оралиғида туғилганлар жуда яхши эслашади. Тўғрими? 😅
🔥Мен сизни яшириб қўяман Она...
Ғамлар тополмайди изингизни ҳам,
Алам ёшлолмайди кўзингизни ҳам,
Дардлар эшитмайди сўзингизни ҳам,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Бу телба дунёнинг ёмонларидан,
Қалби муз юзлари сомонларидан,
Кексалик келгувчи томонларидан,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
Ажинлар тушмасдан жамолингизга,
Қарилик етмасдан камолингизга,
Оқ сочлар тегмасдан рўмолингизга,
Мен сизни яшириб қўяман Она...
